АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази АҚШ фуқароларига уй ҳайвонлари, айниқса, типратиканларни ўпмасликни маслаҳат бермоқда. Бу ҳақда Nyu-York Post хабар берди.
Шифокорлар айтишича, типратиканларда энг хавфли дея таъкидланадиган Salmonella Tуphimurium эпидемияси бўлиб, бугунги кунда камида 11 киши уни юқтирган. Cўнгги бир неча кун ичида касалхонага ётқизилган беморларнинг айтишига қараганда, касаллик типратиканни ўпганларидан сўнг пайдо бўлган.
Salmonella Tуphimurium мева ва сабзавотлар билан озиқланадиган ва ташқи дунё билан алоқа қилмайдиган типратиканларнинг шиллиқ қаватидан олинган организмида аниқланган.
Ушбу хасталикка чалинмаслик учун шифокорлар маҳаллий аҳолига гигиена қоидларига риоя қилишни сўрашмоқда.