Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Тинчлик саммити»: Баёнотда Россиядан қўшинларини олиб чиқиш талаби бўлмайди

«Тинчлик саммити»: Баёнотда Россиядан қўшинларини олиб чиқиш талаби бўлмайди

Москва билан муносабатларга катта аҳамият бераётган бир қатор давлатларнинг позицияси туфайли Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича Тинчлик саммити хулосалари тўғрисидаги қўшма баёнотда Россиянинг қўшинларини босиб олинган Украина ҳудудларидан олиб чиқиб кетиши кераклиги талаби киритилмайди.

Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали ҳужжат лойиҳасига таяниб хабар берди.

Баёнотда Владимир Зеленский режасининг 10 бандидан атиги 3 банди бўлади.

Шундай қилиб, якуний баёнотда Атом электр станциялари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳбусларни озод қилиш ва болаларни қайтариш масалалари акс этади.

Лойиҳада тинчликка эришиш учун барча томонларнинг, шунингдек, Россиянинг ушбу масала бўйича муҳокамаларда иштирок этиши муҳимлиги ҳам таъкидланади.

Швейцария ташқи ишлар вазири Игнасио Кассис матбуот анжуманида шундай деди: «Барча томонлар Россиянинг Украина бўйича тинчлик мулоқотида иштирок этиши зарурлиги борасида бир фикрда, бироқ унинг қачон ўтказилиши борасида консенсус йўқ».

Киритилди: 11:26 11.06.2024. Ўқилди: 2085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!