Тинчлик режаси бўйича дастлабки ҳужжатлар январда имзолаш учун тайёр бўлади. Бу ҳақда Украина президенти хабар берди.
Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россиянинг айбловларига қарамай, Украина АҚШ билан ҳар куни тинчлик келишуви устида ишламоқда.
"Бугун ҳам бизнинг гуруҳимиз ва америкаликлар ўртасида бир неча бор қўнғироқлар бўлди. Россия референдум ўтказишни истамайди ва ўт очишни тўхтатишга йўл қўймаслик учун доимий равишда баҳоналар топади", — дея қўшимча қилди Зеленский.