Жумладан:
➖ Ўктам Саломов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Фарғона давлат техника университети ректори эди.
➖ Фаррух Холиқов Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Денов тумани прокурори эди.
➖ Отабек Мавлянов Олтинсой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эди.
➖ Бунёд Эгамназаров Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи эди.
➖ Хуршид Садиров Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.