Қимматбаҳо ашёлардан смартфонлар ва бошқа енгил қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Caviar компанияси (Россия) олтин қопқоқли шаҳона iPhone смартфонини тақдим этди.
iPhone 16 Pro Max смартфонининг эксклюзив нусхаси 750 пробали олтиндан ясалган, оғирлиги 1 килограммдан ошади, нархи — 21 млн рубл (салкам 210 минг доллар).
Caviar компанияси бир неча моделлар ҳисобига Corona туркумини кенгайтирди. Уларнинг энг асосийси ва қиммати — «Буюк, Грозный, Муҳташам» деб номланган iPhone 16 Pro Max флагмани. Бу смартфон тўлиқ 750 пробали олтиндан ишланган. Бриллиант, ёқут ва сапфирлар билан безалган ҳажмдор Caviar тожида таниқли ҳукмдорлар (Буюк Карл, Иван Грозный, Султон Сулаймон)нинг тожларидаги элементлар акс этгани учун шоҳона кўринишга эга.
Қолаверса, Caviar туркумидан Швейцария соатлари эстетикасидан илҳом олиб ясалган учта смартфон жой олди.
Caviar туркумига кирувчи смартфонлар нархи 549 мингдан 21 млн (олтиндан ясалгани) рублгача.