Ижтимоий тармоқларда мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг видеоси кенг тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат Пайариқ туманидаги 19- мактабининг 11-синф ўқувчиси томонидан 2022 йил ўқувчи 10-синфда ўқиган даврида содир этилган. Видео Тиктокга жорий йилнинг 23 сентябрь куни жойлаган.
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотларга кўра, ҳолат ўрганилганда ўқувчи томонидан мактаб мулкига келтирилган зарар унинг ота-онаси томонидан қоплаб берилганлиги, Пайариқ тумани ИИБ томонидан ўқувчининг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жазо қўлланилган.
АММО, ЛЕКИН, БИРОҚ!
Бу нарса ўқувчига таъсир қилмаган, таъсир қилган бўлганида эди 1 йил олдин қилган қилмишини "кўз-кўз" қилиб бугун ТИК-ТОККА чиқармаган бўларди!
Афсуски, айрим ўқувчиларнинг мана шундай хатти-ҳаракатлари барча ёшлар номига иснод келтиради. Болани "тарбиялаганлар" номига шу бир неча кун ичида миллионлаб лаънатлар ёғилди.
Фарзанд тарбияси бебаҳо неъмат эканлигини унутмаслигимиз лозим. Ўзимиз тарбияни қўлга олмасак, уларни "йўриғига" соладиганлар жуда кўп!