Бу ҳақда Хитой геология хизматларига таяниб, Al Jazeera телеканали хабар берди.
Маълум бўлишича, зилзила Шигатзе шаҳрида рўй берган. Унинг таъсири Непалда ҳам сезилган.
Хитой зилзила тармоқлари маркази маҳаллий вақт билан соат 09:05 да 10 км чуқурликда 6,8 балли зилзилани қайд этган.
АҚШ Геология хизмати эса зилзила кучини 7,1 магнитуда деб баҳолаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 100 кишидан ошган, турли даражадаги тан жароҳатлари олганлар сони эса 130 кишини ташкил қилди ва уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда..
Хитойнинг жануби-ғарбий қисмларида тез-тез зилзила кузатилади. 2008 йилда Сичуан провинциясида содир бўлган кучли зилзила оқибатида 70 мингга яқин киши ҳалок бўлган эди.