Хитойнинг ғарбий қисмидаги Непал билан чегарадош Тибет автоном вилоятида содир бўлган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 43 кишига етди. Бу ҳақда ТАСС Хитой Марказий телевидениесига таяниб бермоқда.
Ахборот агентлигининг хабар беришича, яна 519 киши бедарак йўқолган. Аввалроқ 31 киши ҳалок бўлган ва 531 киши бедарак йўқолган деб хабар берилган эди.
Табиий офат Непалнинг шимолий қисмида 26 август куни эрталаб содир бўлган. Тошқинларга кўчки сабаб бўлган. Кучли тош оқими дарё ўзани бўйлаб 70 километрдан ортиқ масофани юқори тезликда босиб ўтиб, катта майдонни сув босган. Непал хабарларига кўра, 1300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 4800 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.