Тиббиёт ходимлари бодикамера билан таъминланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова маълум қилди.
Айни пайтда депутатлар тиббиёт ходимлари фаолиятига оид қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказишмоқда.
“Ички ишлар органлари ходимларида ана шундай мосламалар мавжуд. Айни пайтда 3 минг нафарга яқин тиббиёт ходими мавжуд деб ҳисобласак, ушбу масалани ҳал қилиш катта маблағ талаб қилмаса керак. Аксинча, бу орқали фуқароларнинг ҳам, тиббиёт ходимининг ҳам масъулияти ошади, зўравонликларга барҳам берилади”, дейди Қизилгул Қосимова.