Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тиббий кўрик дафтарчаси нима?

A A A
Тиббий кўрик дафтарчаси нима?

‼️ Тиббий кўриклар юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек, касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади. Тиббий кўриклар натижаси тиббий кўрик дафтарчасида қайд этилади.

✅ Меҳнат фаолияти мобайнида ўзидаги касалликларни бошқаларга юқмаслигининг олдини олиш, ходимнинг саломатлик ҳолати ва ишга яроқлилик даражасини аниқлаш ва бошқа мақсадларда иш берувчи ходимни тиббий кўриклардан ўтишини талаб этади.

✅ Озиқ-овқат саноати ходимлари учун шахсий тиббий дафтар мажбурий ҳужжат бўлиб, уларсиз ишга жойлашиш мумкин эмас. Унда маълум вақт оралиғида ўтиши керак бўлган тиббий кўрик натижалари қайд этилади.

Тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган озиқ-овқат саноати ходимларига кимлар киради?

‼️ Тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган озиқ-овқат саноати ходимларига озиқ-овқат омборлари, гўшт-сут комбинатлари, қандолат фабрикалари ходимлари, жумладан, озиқ-овқат, ичимлик суви ташувчи ҳайдовчилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи шахслар киради.

Қайси мутахассислардан тиббий кўрикдан ўтиш керак?

‼️ Озиқ-овқат саноати ходимлари қуйидаги тиббий мутахассисларга юборилади:
✔️Терапевт
✔️Отоларинголог
✔️Дерматовенеролог
✔️Нарколог
✔️Психиатр
✔️Стоматолог
✔️Аёллар учун гинеколог.

Қандай таҳлил ва инструментал текширувлар керак?

✔️Флюорография
✔️Умумий қон таҳлили ва биохимия
✔️Умумий сийдик таҳлили
✔️Гельминтларга таҳлил
✔️Нажасни ичак гуруҳи инфекциялари учун текшириш
✔️Захм, қорин тифи учун қон таҳлили
✔️Бруцеллёзга қон таҳлили (гўшт, сут ва турли кондитер кремлари билан ишловчилар учун).

🟢 Бундан ташқари, жинсий йўл билан юқадиган касалликларни аниқлаш учун жинсий аъзолардан суртмалар ва стафилококка текшириш учун бурун ҳалқумдан суртмалар олинади.

Киритилди: 15:45 10.10.2023. Ўқилди: 3889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!