Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

The Ring янгиланган рейтингни эълон қилди. Мадримов ўз ўрнида қолди

The Ring янгиланган рейтингни эълон қилди. Мадримов ўз ўрнида қолди

Дунёга машҳур The Ring журнали октябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Супер яримўрта вазн тоифаси рейтингида профессионал боксчимиз, WBA йўналишида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ўтган ойдаги сингари иккинчи ўринда қайд этилди.

Австралиялик Тим Цзюни мағлуб этган россиялик Бахрам Муртазалиев рейтингга илк бор киритилиб, 3-ўринга жойлаштирилди. Цзюнинг ўзи эса 5-ўриндан 7-поғонага тушиб кетди.

The Ring рейтинги:

1. Теренc Кроуфорд (АҚШ)

2. Исроил Мадримов (Ўзбекистон)

3. Бахрам Муртазалиев (Россия)

4. Себастьян Фундора (АҚШ)

5. Виржил Ортис (АҚШ)

6. Сергей Богачук (Украина)

7. Тим Цзю (Австралия)

8. Хесус Рамос (АҚШ)

9. Чарльз Конуелл (АҚШ)

10. Брайан Мендоза (АҚШ).

Киритилди: 16:41 23.10.2024. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!