Украина қуролли кучлари томонида жанг қилган Германия фуқароси Беларусда ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда The Guardian Германия ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
«Ташқи ишлар вазирлиги ва Минскдаги элчихона ушбу шахсга консуллик ёрдамини кўрсатмоқда ва унинг манфаатлари йўлида Беларус ҳукумати билан жадал ишламоқда», — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, эркак 2023 йил ноябридан бери ҳибсда сақланмоқда. У Беларус Жиноят кодексининг олти моддаси бўйича айбланмоқда.