Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

The Atlantic: Болтиқбўйи давлатлари Россия билан эҳтимолий можарога тайёргарлик кўрмоқда

The Atlantic: Болтиқбўйи давлатлари Россия билан эҳтимолий можарога тайёргарлик кўрмоқда



Литва, Латвия ва Эстония мудофаасини кучайтириб, АҚШнинг чекланган кўмаги шароитида ҳам Россия билан эҳтимолий можаро сценарийларига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Исаак Стэнли-Беккер Болтиқбўйи давлатларида бир ой бўлиб, тайёрлаган мақоласида The Atlantic ёзди.

Болтиқбўйи давлатлари эҳтимолий босқиннинг дастлабки соатлариданоқ қаршилик кўрсатиш сценарийларини машқ қилмоқда. Литвада милтиқчилар иттифоқи иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда, Беларус билан чегара мустаҳкамланмоқда ва танкка қарши тўсиқлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида маълумотларни таҳлил қиладиган инфрақизил камералар ва акустик датчиклар тармоғини яратиш режалаштирилмоқда. Уч давлат армиялари дронлардан фойдаланишни ҳам кенгайтирмоқда.

Киритилди: 18:20 03.10.2026. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!