Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тезкор! Тошкентда инспектор ва юк автомобили ҳайдовчиси ўртасида нима юз берди?

Тезкор!  Тошкентда инспектор ва юк автомобили ҳайдовчиси ўртасида нима юз берди?

Интернет тармоғида Тошкент йўлларида ЙПХ инспектори ва юк автомобили ҳайдовчиси ўртасида юзага келган ҳолат видеоси тарқалди. Мазкур факт бўйича қуйидагилар маълум қилинди.

2020 йил 16 октябрь куни тахминан соат 16.40 да Мирзо-Улуғбек тумани Зиёлилар ва Сайрам кўчаси кесишмасида мазкур ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ инспектори жезл ва ҳуштак билан SREM ST русумли (давлат рақами 01 F 620 EB) юк автомобилига тўхташ ҳақида ишора қилган. Аммо ҳайдовчи бу ишорани менсимасдан, ҳаракатни давом эттирган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган чоралара натижасида транспорт воситаси тез орада мажбурий тарзда тўхтатилган. Ҳайдовчи – 23 ёшли Сергели туманида яшовчи Дониёр И. эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ махсус дивизион 6-сон мобиль гуруҳи инспектори кичик сержант Н. Хайтходжаев ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194 моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича баённома расмийлаштирди. Автомобиль жарима майдончасига жойланди.

Киритилди: 15:36 17.10.2020. Ўқилди: 3741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!