Қирғизистоннинг "TezJet" авиакомпанияси Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган.
Бишкек — Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари McDonnell Douglas MD-80 (М83) самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
"TezJet" 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, «Манас» аэропортида (Бишкек) жойлашган ва Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.