Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Хабарларга кўра, бу март ойидаги иккинчи портлаш ҳисобланади.

Ҳодиса Порт-Артур шаҳридаги Valero компаниясига қарашли нефтни қайта ишлаш заводида юз берган.

Маълумотларга кўра, кунига 435 минг баррель нефтни қайта ишлайдиган заводда 770 киши ишлайди.

Округ шерифи Зена Стивенснинг таъкидлашича, портлашга дастлаб саноат иситиш мосламаси сабаб бўлган. Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Воқеадан сўнг, корхона устида катта қуюқ тутун булути кўтарилди.

Ҳозирда завод ҳудудида ёнғин кузатилмоқда. Портлаш сабаблари эса аниқланмаган.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!