Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тест синовларига тайёргарлик кўришда фойдаланиш тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

A A A
Тест синовларига тайёргарлик кўришда фойдаланиш тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини топширадиган абитуриентлар томонидан қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш учун қайси дарсликлардан фойдаланиш зарурлиги ҳақида кўплаб саволлар тушмоқда, деб маълумот беради www.dtm.uz

Ушбу савол бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

2019/2020 ўқув йили олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш учун таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан тавсия этилган дарсликлардан фойдаланиш мумкин (рўйхат ДТМнинг сайтида эълон қилинган)

Тест топшириқлари амалдаги тартибга биноан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарорининг 8-банди) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади .

Жорий йилда тест синовларига тайёргарлик кўришда фойдаланишга тавсия этилган дарсликлар билан биргаликда ўқув дастурларида ўрганиш назарда тутилган айрим бадиий адабиётлар келтирилган. Тест топшириқлари ҳам ушбу бадиий адабиётлардан тузилади, мазкур адабиётларни тўлиқ ўқиб чиқиш тавсия этилади. (ДТМ сайтида дарсликлар рўйхатининг паст қисмида изоҳ берилган).

Қайси дарсликлардан фойдаланиш хусусида қуйидаги турдаги дарсликлар мавжуд:

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун тавсия этилган дарсликлар;

10-синф ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълими муассасалари ўқувчилари учун тавсия этилган дарсликлар, 11-синф ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун тавсия этилган дарсликлар.

Бўлажак абитуриентлар ўзи ўқийдиган (ёки битирган) таълим муассасаси учун тавсия этилган дарсликларни ўқиш зарур, бошқа таълим тури ёки таълим муассасалари учун тавсия этилган дарсликларни ўқиш талаб этилмайди.

Тест топшириқлари тегишли таълим муассасалари учун тавсия этилган ўқув дастурлари асосида тузилади. Абитуриентлар учун саволлар китобини шакллантиришда улар битирган таълим муассаса тури, ушбу турдаги таълим муассасаларида фойдаланишга тавсия этилган дарсликлар инобатга олинади.

Manba: makan.uz

Киритилди: 07:19 30.01.2019. Ўқилди: 5142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!