Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Tesla Шанхайда янги гигафабрика қуришга рухсат олди

Tesla Шанхайда янги гигафабрика қуришга рухсат олди

Америка автомобиль ишлаб чиқарувчиси Tesla Inc. Шанхайда янги гигафабрика қуришга рухсат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги Шанхай учувчи эркин савдо зонаси Янги Линганг тумани бошқарув қўмитасига таяниб хабар берди.

Tesla компаниясининг Лиганг Янги ҳудудида АҚШдан ташқарида биринчи энергия сақлаш мега лойиҳаси сифатида гигафабрика 2025 йилнинг биринчи чорагида оммавий ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда.

Дастлабки босқичда ушбу гигафабриканинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми умумий электр қуввати тахминан 40 ГВт/соат бўлган 10 000 Megapack энергия сақлаш мосламаларини ташкил этади.

Киритилди: 10:28 14.05.2024. Ўқилди: 1481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!