Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тесла қарийб 50 минг Cybertruck’ни қайтариб олди

Тесла қарийб 50 минг Cybertruck’ни қайтариб олди

Тесла АҚШда 46 096 та Cybertruck моделини қайтариб чақиришини эълон қилди.

Бунинг сабаби пўлат ташқи пардоз панелининг ажралиб, ҳатто ҳаракатланиш пайтида ҳам учиб кетишига олиб келадиган нуқсондир.

2023 йил 13 ноябрдан 2025 йил 27 февралгача ишлаб чиқарилган барча Cybertruck’лар қайтариб чақирилади. Автомобиль эгаларининг тахминан 1%и ушбу нуқсон мавжудлиги ҳақида хабар бермоқда.

Пикап эгаларининг айтишича, пўлат ташқи қоплама панели фақат елим ёрдамида маҳкамланади. Вақт ўтиши билан атроф-муҳит таъсирида елим парчаланиб кетади.

Тесла чақириб олинган автомобилларда ташқи пардозлаш панелини янги елим ва қўшимча гайкали маҳкамлаш ёрдамида бепул алмаштириб беради.

Бу Тесла Cybertruck'ни саккизинчи марта қайтариб олиш ҳолати ҳисобланади. Реутерснинг таъкидлашича, бу вазият Тесланинг фонд бозоридаги мавқеига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

2025 йил бошидан бери Тесла акциялари қарийб 50% қийматини йўқотган. Бунинг сабаблари: рақобатнинг кучайиши ва Илон Маскнинг сиёсий фаоллигидир.

Киритилди: 11:10 24.03.2025. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!