Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тесла июль ойида Хитой ва Германиядаги заводларини тўхтатади

Тесла июль ойида Хитой ва Германиядаги заводларини тўхтатади

Америка электромобил ишлаб чиқарувчиси Тесла июль ойининг дастлабки икки ҳафтасида Шанхайдаги заводда Модел Y конвееридаги ишлаб чиқаришнинг муҳим қисмини тўхтатади, деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, кейин 18 июлдан бошлаб Модел 3 ишлаб чиқариладиган линия иши 20 кунга тўхтатилади. Автомобил ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида заводни модернизация қилиш августь ойи бошида якунланиши кутилмоқда.

Германиянинг ТеслаМаг сайти Америка компанияси Берлин яқинида жойлашган завод ишини 11 июлдан бошлаб икки ҳафтага тўхтатиб қўйиши ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, августь ойида ишлаб чиқариш ҳажмини тахминан икки баравар ошириш режалаштирилган, деди нашрга номи ошкор этилмаган манба.

Тесла акциялари нархи жорий йил бошидан буён деярли 36 фоизга тушди, NASDAQ Composite биржа индекси эса 29 фоизга тушди.

Киритилди: 08:20 06.07.2022. Ўқилди: 4035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!