Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тесла 11 мингдан ортиқ Cybertruck электромобилини қайтариб олади

Тесла 11 мингдан ортиқ Cybertruck электромобилини қайтариб олади

“Тесла” яна ўзининг “Cybertruck” пикапларини қайтариб олишини эълон қилди. Бу ҳақда “3ДНеwс” нашри хабар берди.

Апрел ойида компания 4000га яқин “Cybertruck"ни газ педалидаги носозлик туфайли қайтариб олганди.

Бу сафар компания ҳайдовчининг кўришини ёмонлаштириши мумкин бўлган олд ойна тозалагичидаги носозлик туфайли, шунингдек, бошқа ҳайдовчилар учун хавф туғдириши мумкин бўлган сифатсиз ўрнатилган корпус қопламаси туфайли 11688 “Cybertruck"ни чақириб олади.

Сўнгги ҳафталарда олд ойна тозалагич билан боғлиқ муаммолар “Cybertruck” эгаларининг асосий мавзусига айланди ва ҳатто янги пикап машиналарини етказиб бериш кечикишига сабаб бўлди

АҚШ Миллий автомобил йўллари ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг (НҲТСА) олд ойна тозалагични чақириб олиш тўғрисидаги билдиришномасида айтилишича, “ҳаддан ташқари оқим олд артгич двигател бошқарувчиси ишламай қолишига олиб келиши мумкин”.

Қайд этилишича, “Тесла” 11 688та автомобилда ойна тозалагич моторларини бепул алмаштиради.

Киритилди: 23:29 26.06.2024. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!