Бугун 28 июнь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Термиздан “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилган салжуқийлар олтин динори топилди (ФОТО)

Термиздан “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилган салжуқийлар олтин динори топилди (ФОТО)

Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб, Термиз археология музейига мурожаат қилди. Музей ва вилоят маданий мерос бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойга бориб, қазилма майдонини дастлабки иш жараёнини олиб борди. Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчалари топилган.

Улкан Эралиев қимматбаҳо топилмани белгиланган тартибда Термиз археология музейига топширди, шундан сўнг унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилди.

Музей директори бошчилигидаги музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилди.

“Олтин динорнинг олд томонида музей нумизмати докторанти Мансур Нормўминов “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзларини, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлди. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилган. Маълумки, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар “динор”, кумуш тангалар “дирҳам” деб аталар эди, – дейди Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Кузиев.

Термиз ўзининг стратегик жойлашуви туфайли империялар ўртасида тез-тез тортишувлар ва урушлар объектига айланган. 10-асрнинг 2-ярмида шаҳар қорахонийлар ва ғазнавийлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар жойига айланди. Бу ҳукмдорлар бир-бирлари билан бўлган урушда аллақачон қаттиқ ҳолдан тойганидан фойдаланган салжуқий шаҳзодалар Тўғрулбек ва Чағрилбек Термиз ва унинг атрофини эгаллаб оладилар.

Бу йил Термиз археология музейи очилганига 20 йил тўлади. 20 йил давомида бу музейда бирорта ҳам тилла танга бўлмаган.

Термиздан “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилган салжуқийлар олтин динори топилди (ФОТО)

Термиздан “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилган салжуқийлар олтин динори топилди (ФОТО)

Термиздан “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилган салжуқийлар олтин динори топилди (ФОТО)

Термиздан “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилган салжуқийлар олтин динори топилди (ФОТО)

Термиздан “Aллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилган салжуқийлар олтин динори топилди (ФОТО)

Киритилди: 12:25 10.05.2022. Ўқилди: 5132 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!