Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида "Complex technical services" МЧЖ томонидан қурилаётган замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг биринчи босқичи ишга туширилди.
Лойиҳа қиймати 90 млрд сўм бўлган автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг ушбу босқичида “Termiz avto bozori” ўз фаолиятини бошлади.
50 та янги иш ўрин очилди. Комплекс тўлиқ қувватда иш бошлагач қўшимча 450 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.