Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Термиз шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди

Термиз шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида жойлашган "О. В. У. С." МЧЖга қарашли меҳмонхонада ҳисоблагичдан ташқари газ қурилмаларини ўрнатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 325,3 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!