Якшанба куни Эквадорнинг Мачала шаҳридаги қамоқхонадаги тартибсизликлар оқибатида камида 31 маҳбус ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳкумлар билан ишлаш хизмати маълум қилди.
"Мачала тергов изоляторида якшанба куни тушдан кейин содир бўлган воқеалар туфайли ҳозиргача 31 маҳбус ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда", — дейилади баёнотда.
Баёнотда айтилишича, бу оммавий асфикция ҳолати бўлган. Расмийлар воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.