Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Термиз шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Термиз шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзэнергоинспекция Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида "T.M.C." МЧЖга тегишли тўйхонанинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 231,9 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!