Бир қатор санъаткорларимиз Бирлашган Араб Амирликаларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё кубогида терма жамоамизни трибунадан қўллаб-қувватлаш учун бордилар, деб ёзмоқда Кунутун нашри.
Таниқли шоуменлардан Дилшод Мирзамуротов, Халимахон, хонандалар Жаҳонгир Позилжонов, Нилуфар Усмоновалар футбол бўйича терма жамоамизни Уммон билан бўлиб ўтган ўйинда қўллаб-қувватлаш мақсадида ўйин ўтказилаётган стадионга ташриф буюрдилар.
Кеча футбол бўйича Осиё кубогининг гуруҳ баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси илк учрашувини ўтказди ва 2:1 ҳисоб билан ғалаба қозонди.