Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Тепада”ги танишлар орқали ерни кадастр қилиб бермоқчи бўлган “уддабурон” ушланди

“Тепада”ги танишлар орқали ерни кадастр қилиб бермоқчи бўлган “уддабурон” ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Х. Юқоричирчиқ тумани, “Бирлик” МФЙ ҳудудидаги “R.T.” МЧЖга қарашли 7,8 гектар ер майдонини фуқаро М.Х.га 144 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.Ф. ўғли Ш.Ф.нинг Самарқанд туманидаги “Q.M.” фермер хўжалигининг 15 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Х.Ф.га ҳар бир гектарини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:21 31.03.2023. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!