Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Тенгиз” фильми учун гид: хиёнатдан бошланган қаҳрамонлик

“Тенгиз” фильми учун гид: хиёнатдан бошланган қаҳрамонлик

* “Тенгиз” фильми эрининг хиёнатидан сўнг бахтсиз ҳодиса сабаб поезд остида қолиб ногиронга айланган аёлнинг кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

* Картинани “Аросат”, “Қудуқ” каби фильмлар режиссёри Мансур Абдухолиқов суратга олган.

* Режиссёр бу гал ҳам одатига хос равишда бир инсон тақдири орқали жамиятимиздаги оғриқли муаммоларни кўтариб чиққан. Фильмни кўриш давомида бу муаммолар нималар эканини англаб етасиз. Дарвоқе, фильм бош қаҳрамонининг исми сценарийда Маржон эди, кейинчалик режиссёр уни Тенгизга айлантирган. Хиёнатга учраган Тенгиз. Фильм эса Мўйноқ туманида суратга олинган...

* Фильмда бош қаҳрамоннинг шахс сифатида шаклланишида тиргак бўлгувчи дугонаси ролини таниқли актриса Феруза Саидова ўйнаган.

* "Тенгиз" бадиий фильми ўзбек ва қорақалпоқ тилларида намойиш қилинади.

* Баъзан хориж фильмларида суратга тушиш учун актрисаларнинг қанчадир килога озгани, семиргани, қийин жисмоний машқларни бажаргани ҳақида ўқиймиз. Аслида ўзбек актрисалари ҳам ўз касби учун кўп фидоийликлар қила олишади. Масалан, фильмни суратга олиш давомида ўта иссиқ ҳарорат сабабли бош роль ижрочиси актриса Ситора Фармонованинг юраги қаттиқ безовта қилишига қарамай, съёмкани давом эттиргани айтилди.

Киритилди: 22:50 23.02.2020. Ўқилди: 5032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!