Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Темирйўл"даги мавсумий ишчи ўз ҳамкасбининг пластик картасидаги пулларини ўғирлаб, "1Xbet"га тикиб юборди

"Темирйўл"даги мавсумий ишчи ўз ҳамкасбининг пластик картасидаги пулларини ўғирлаб, "1Xbet"га тикиб юборди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи "Темирйўл" вокзалида мавсумий ишчи 29 ёшли Т.Н., пластик картасидаги 8.542.500 сўм пуллари ўғирланганлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Т.Н.нинг тенгдоши ва ҳамкасби бўлган А.А. содир этганлиги, у иш жойидаги кийиниш хонасида Т.Н.нинг телефонини яширинча олиб, телефондаги мобил илова ёрдамида пластикдаги пулларни "1Xbet" онлайн қимор ўйинига ўтказганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан 29 ёшли А.А. ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, А.А. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 17:34 16.03.2023. Ўқилди: 1375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!