Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Telegraph: Британияда газ захиралари ташвишли даражада камайди

Telegraph: Британияда газ захиралари ташвишли даражада камайди

Буюк Британияда табиий газ захиралари мамлакатда ҳукм сурган паст ҳарорат шароитида "хавотир уйғотадиган" даражага тушиб қолди. Бу ҳақда The Daily Telegraph газетаси Англияда British Gas савдо белгиси остида фаолият юритувчи Centrica компаниясига асосланиб хабар берди.

Мақолада таъкидланишича, Бирлашган Қироллик газ омборлари бор-йўғи ярмигача тўлдирилган, улардаги газ ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 26 фоизга камайган. Газ Британия электр энергиясининг тахминан 40 фоизини ишлаб чиқариш учун ишлатилади, у Британиядаги 28 миллион атрофидаги уйни иситади.

"Буюк Британияда газ захиралари даражаси ташвишли даражада паст. Энергетика тизимимизда сақлашнинг роли ҳақида гап кетганда, биз Европанинг қолган қисмидан ажралиб турамиз ва энди бунинг оқибатларини кўриб турибмиз," - деб Centrica раҳбари Крис ЎШининг сўзлари мақолада келтирилган.

Киритилди: 22:00 10.01.2025. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!