Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Telegram яна ҳужумга учради

 Telegram яна ҳужумга учради

Жанубий Корея полицияси Telegram'га қарши дастлабки тергов бошлади. Компания деэпфакес тарқалишига ёрдам берганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Миллий тергов бюроси раҳбари Ву Чон Сунинг таъкидлашича, Жанубий Кореяда бундай текширув биринчи марта ўтказилмоқда. У, шунингдек, бу тергов Франция ҳукумати томонидан олиб борилган сўнгги ҳаракатларга ўхшашлигини қўшимча қилди.

Нашр маълумотларига кўра, август ойи охирида бор-йўғи тўрт кун ичида деэпфаке билан боғлиқ 88 та шикоят келиб тушган. Бунинг доирасида 24 нафар гумондор шахс аниқланди. Полиция, шунингдек, автоматик равишда деэпфакеларни яратувчи саккизта Телеграм ботлари ҳамда бундай материалларни тарқатувчи гуруҳлар фаолиятини текширмоқда.

❕ Қайд этилишича, тергов жараёни Telegram'да фойдаланувчи аккаунтлари ҳақида маълумот берилмагани учун мураккаб. Жанубий Корея терговчилари ушбу муаммони ҳал қилиш учун француз ҳамкасблари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 14:21 02.09.2024. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!