Павел Дуров Тelegram монетизациядан сўнг уч йил ичида биринчи марта даромадга чиққанини эълон қилди.
Мессенжер асосчисининг сўзларига кўра, 2024 йилда Telegram Premium фойдаланувчилари сони 12 миллиондан ошган.
«Бунинг натижасида, 2024 йилда Telegram умумий даромади бир миллиард доллардан ошди ва йилни криптоактивлардан ташқари 500 миллион доллардан ортиқ пул захиралари билан якунлаяпмиз», — деб ёзди Дуров ўзининг Тelegram каналида.
Унинг фикрича, Тelegram «ижтимоий тармоқлар мустақил ва фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда молиявий барқарорликка эриша олишини» намоён этади.