Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг шахсий каналида мессенжер учун янги дастурчи излаётгани ҳақида эълон қилди. У таклиф қилаётган лавозим технология соҳасидаги энг юқори маошли таклифлардан бири бўлиши мумкин: йиллик иш ҳақи 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Дастурчилик лавозимига фақатгина махсус код ёзиш танловида ғолиб чиққан иштирокчи аризаси қабул қилинади. Танлов муддати 2025 йил 11 июлгача давом этади. Ҳозирда Telegram томонидан танлов тафсилотлари, техник топшириқлар ва талаблар бўйича махсус саҳифа ҳам очилган. Танловда қатнашувчиларга самарали, тезкор ва хавфсиз код ёзиш бўйича мураккаб вазифалар берилади.