Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Telegram асосчиси Павел Дуров бир йил олдин Францияда олдин ҳибсга олиниши полициянинг хатоси туфайли бўлганини билдирди

 Telegram асосчиси Павел Дуров бир йил олдин Францияда олдин ҳибсга олиниши полициянинг хатоси туфайли бўлганини билдирди

"Мени ҳибсга олишганининг сабаби бу Франция полициясининг хатоси эди. 2024 йил августигача улар Франция ва Европа қонунларини менсимаган, Теlegram'га сўров юбориш учун зарур бўлган қонуний тартибга риоя қилмаган. Тўғри тартибни билиш учун уларга шунчаки Google орқали қидириш ёки сўраш кифоя эди", — деб ёзди Дуров ўзининг Telegram каналида.

Дуровнинг сўзларига кўра, у ўшанда номаълум шахслар мессенжердан жиноятларни мувофиқлаштириш учун фойдалангани сабабли 4 кунга ушлаб турилган.

"Платформа фойдаланувчиларининг ҳаракатлари учун унинг бош директорини ҳибсга олиш ҳуқуқий ва мантиқий жиҳатдан мутлақо ғалати эди", — дея таъкидлади у.

Дуровнинг қўшимча қилишича, бу “ғалати ҳибс”дан бир йил ўтгач ҳам, у ҳар 14 кунда Францияга қайтиб боришга мажбур, шу билан бирга апелляция ҳали ҳам мавжуд эмас.

"Менинг ҳибсга олинишимнинг ягона натижаси — Франциянинг эркин мамлакат сифатидаги имижига катта путур етганидир. Аммо битта нарса аниқ: биз курашни давом эттирамиз — ва ғалаба қозонамиз", — деди Telegram асосчиси.

Киритилди: 13:46 25.08.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!