Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Теҳрон АҚШнинг шартларига жавоб бермади

Теҳрон АҚШнинг шартларига жавоб бермади

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг Исломободга режалаштирилган дипломатик сафари Эрон томонидан жавоб бўлмагани сабабли қолдирилди.

The New York Times нашрининг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, вице-президент Исломободда эронлик музокарачилар билан ядровий келишув масаласини муҳокама қилиши кутилаётган эди. Бироқ Теҳрон Вашингтон таклиф қилган музокара шартларига муносабат билдирмагач, сафарни кейинга қолдиришга қарор қилинган.

Таъкидланишича, Вэнснинг ташрифи ҳозирча бутунлай бекор қилинмаган, балки Эрон томонидан аниқ бир ишора бўлгунга қадар тўхтатиб турилган. Оқ уй музокаралар столига қайтиш учун Теҳроннинг розилигини кутмоқда.

Киритилди: 23:48 21.04.2026. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!