Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан энергетика соҳасида янги раҳбарлар тайинланди.
Абдумалик Абдусалимович Назиров Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.
Умид Маҳмудович Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди. Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Тайинловлар Президентнинг тегишли қарорлари асосида амалга оширилди.