Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

ТДТ ахборот вазирлари 6-йиғилишининг Тошкент коммюникеси имзоланди

ТДТ ахборот вазирлари 6-йиғилишининг Тошкент коммюникеси имзоланди

Бугун Тошкент шаҳрида ТДТга аъзо давлатлар ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши бўлиб ўтгани маълум қилинган эди.

Йиғилишда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ахборот соҳасида ҳамкорликнинг кўлами ҳамда чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳамкорлик доирасида келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда асосий йўналишлари белгиланган Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Йиғилиш якунида томонлар дезинформация ва фейклар тарқалишига қарши курашиш бўйича ТДТ мамлакатларининг умумий ёндашувларини белгиловчи Тошкент коммюникесини имзолашди.

Маълумот учун: Тошкент коммюникесида хавфсиз ва эркин рақамли муҳитни ривожлантириш, ТДТга аъзо давлатларда ижтимоий тармоқ платформаси ваколатхоналарини ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, давлат органларининг очиқлигини рағбатлантириш, болаларни ноқонуний ахборот ва зарарли контентдан ҳимоя қилиш, буллинга қарши курашиш ва бошқа муҳим йўналишлар қамраб олинган.

Киритилди: 13:00 20.12.2024. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!