Оппозицион “Ўзгаришлар коалицияси” партияси етакчиларидан бири Ника Мелиянинг қўлга олингани ҳақида унинг адвокати Георгий Кондахишвили маълум қилди.
💬 «Ҳозирча Мелияга расмий айблов қўйилмади. У шахсий автомобилида ҳайдовчи ва муҳофази ҳузурида қўлга олинди. Мен буни одам ўғирлаш деб баҳолайман», — деб келтиради “Интерфакс” сиёсатчининг адвокати сўзларини.
Адвокатнинг сўзларига кўра, бу ҳибсга олиш жараёни жорий жума куни бўлиб ўтадиган суд жараёни билан боғлиқ. Унда Мелия вақтинчалик парламент текширув комиссияси билан ҳамкорлик қилмасликда айбланиши кутилмоқда. Бу — Жиноят кодексига мувофиқ бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган жиноят ҳисобланади.
Бир неча кун олдин Мелия кафиллик пулини тўламаслиги ва суд мажлисида қатнашмаслигини билдирган эди. Унинг фикрича, унга қўйилаётган айбловлар ноқонуний ва “легитим эмас” ҳокимият томонидан илгари сурилмоқда.
Аввалроқ худди шу модда бўйича Грузиянинг собиқ мудофаа вазири Ираклий Окруашвили ва мухолифатдаги “Гирчи” партияси етакчиси Зураб Жапаридзе ҳам ҳибсга олиниб, суд қарор билан қамоққа олинган эди.