Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Таъзия! «Ҳунарманд» уюшмаси бўлим бошлиғи Улуғбек Саидов бевақт вафот этди

A A A
Таъзия! «Ҳунарманд» уюшмаси бўлим бошлиғи Улуғбек Саидов бевақт вафот этди

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси Бўлим бошлиғи Саидов Улуғбек Абдураҳимовичнинг бевақт вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Улуғбек Саидов ҳунармандчилик соҳасидаги етук мутахассис, бир қанча китоблар муаллифи, Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъати энциклопедияси муаллифларидан бири эди.

Улуғбек Саидов юртимизда ва жаҳонда ўтган ҳунармандчилик соҳасидаги йирик фестиваль ва кўргазмаларнинг ўтказилишида жонбозлик кўрсатиб фаол ишлаган мутахассис.

Улуғбек Саидов "Ҳунарманд” уюшмасида Амалий санъатнинг анъанавий турларини сақлаш ва тиклаш бўлими бошлиғи сифатида ўзбек миллий ҳунармандчилигини ривожлантириш, ўзбек ҳунармандчилик мактаблари, анъаналари, қадриятлари ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган уста-шогирд мактабларини келажак авлодга қолдириш учун меҳнат қилди ва ўз ҳиссасини қўшди.

Самимий, меҳрибон, жонкуяр инсон Улуғбек Саидовнинг ёрқин хотираси унинг шогирдлари, ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари, уни яқиндан билган барча инсонларнинг қалбида абадий қолади. Аллоҳ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр берсин.

Киритилди: 21:11 13.04.2024. Ўқилди: 19975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!