Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тайван Хитойнинг 6 та кемаси оролга яқинлашаётганини эълон қилди

Тайван Хитойнинг 6 та кемаси оролга яқинлашаётганини эълон қилди

Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой армиясининг 22 та самолёти ва олтита кемаси оролнинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирганини маълум қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Баёнот 3 июль куни Тошкент вақти билан 6:08 да эълон қилинган. Хитой авиатехника ва кемалари Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган. Шу муносабат билан орол давлати ҳаво патрулини ишга туширган. Тайван ҳарбийлари радиодан огоҳлантиришлар берган ва зенит-ракета комплексларини шай ҳолга келтирган.

2 июль куни эрталаб Мудофаа вазирлиги 13 та Хитой самолёти оролга яқинлашаётгани ҳақида хабар берганди. Тайван бўғозининг ўрта чизиғи Тайваннинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонаси ҳисобланади. Чизиқ Хитой ва Тайван ўртасидаги норасмий сув ва ҳаво чегарасидир.

Киритилди: 02:00 04.07.2024. Ўқилди: 1352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!