Тайван қуролли кучлари оролга яқинлашиб келаётган Хитой Халқ армиясининг 25 та самолёти ва 9 та кемасини қайд этди.
Бу ҳақда Тайван мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"Тайван атрофида ҳаракат қилаётган 25 та ПЛА самолёти ва 9 та ПЛА ҳарбий-денгиз кучлари кемалари маҳаллий вақт билан соат 06:00 га қадар аниқланган", — дейилади нашрда.
"19 та самолёт ўрта чизиқни кесиб ўтди ва Тайваннинг шимолий, жануби-ғарбий ва шарқий ҳаво мудофаа зоналарига кирди. Биз вазиятни кузатдик ва шунга мос равишда жавоб қайтардик", — дейилади матнда.