Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тайван Хитой дронига огоҳлантирувчи ўқ узди

A A A
Тайван Хитой дронига огоҳлантирувчи ўқ узди

Тайван марказий ахборот агентлигининг хабар беришича, орол миллий армияси Хитой халқ озодлик армиясининг учувчисиз самолётига огоҳлантирувчи ўт очган. Aгентлик маълумотларига кўра, Хитой самолёти Цзиньмэнь оролининг тақиқланган сувларига кирган. Тайван раҳбари Цай Инвэнь Хитой самолётларига қарши ўз вақтида чора кўриш зарурлигини таъкидлади.

Тайван мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, орол ҳарбий кучлари Цзиньмэнь архипелагига кирувчи Эрдан ороли ҳаво ҳудудига яқинлашиб келаётган учувчисиз самолётни пайқаган. Шундан сўнг Тайван ҳарбийлари ўқ-дорилардан огоҳлантирувчи ўқ очган. Кейин самолёт учиб кетди.

Хитой август ойи бошидан бери AҚШнинг юқори мартабали расмийларининг Тайванга ташрифига жавобан ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. ХХР оролни ўз ҳудуди деб билади ва AҚШ вакилларининг ташрифи, ҳукуматнинг фикрича, “ягона Хитой” сиёсатини бузиш ҳисобланади. 28 август куни AҚШ крейсерларининг Тайван бўғози орқали ўтиши муносабати билан Хитой армиясининг шарқий зонаси бўлинмалари шай ҳолатга келтирилди. Хитой армияси, шунингдек, орол атрофида мунтазам ҳаво патрулларини эълон қилди. Politico нашрининг хабар беришича, AҚШ маъмурияти Тайванга 1,1 миллиард долларлик қурол сотишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 15:12 31.08.2022. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар