Тайван Қўшма Штатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этиш ниятида.
Бу ҳақда орол маъмурияти раҳбари Лай Синде АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ташқи алоқалар қўмитаси раиси Майкл бошчилигидаги делегация билан учрашувда маълум қилди.
«Биз минтақавий тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиётни биргаликда ҳимоя қилиш учун АҚШ ва бошқа ҳамфикр давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришда давом этамиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Синде 20 май куни Тайван раҳбари лавозимини эгаллаган эди.