Британиялик собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри реванш жангидаги мағлубиятига изоҳ берди.
У Ар-Риёдда ўтган проф бокс оқшомида WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усикка очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.
"Рингда Усикнинг руҳиятини сездимми? Мен қандайдир Рождество байрами руҳияти ва шукуҳини ҳис қилдим. Ўйлайманки, Усик бу оқшом ҳакамлардан Рождество совғасини қабул қилиб олди", — дея Фьюрининг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Майк Коппингер.