Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Тахтақорача” довонида баъзи транспорт воситалари ҳаракати тақиқланди

“Тахтақорача” довонида баъзи транспорт воситалари ҳаракати тақиқланди

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, халқаро аҳамиятга эга М 39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонида йўл торлиги, хавфли бурилиш жойларининг радиуси кичиклиги, олдинда ҳаракатланиб кетаётган юк транспорт воситаларининг секин ҳаракатланиши туфайли қувиб ўтишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли ноқулайликлар туғдирмоқда.

Шуни инобатга олиб, халқаро аҳамиятга эга М 39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони ҳисобланган 1135-1145 километрлари оралиғида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ушбу йўлда аниқланган камчиликлар ҳамда автомобиль йўлининг III-тоифадан II-тоифага ўзгартиргунга қадар йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган М2, М3 ҳамда N3 тоифадаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланган.

Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари бўйича изоҳ:

М2 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.

М3 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари N3 тоифаси – юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.

Киритилди: 17:20 26.03.2025. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!