“Дрон йўқ қилинганида, қолдиқлар Елабуга вилоятидаги автомобил заводининг назорат-ўтказиш пункти биносига тушиб кетди”, деди Татаристон раҳбари Рустам Минниханов. Ҳужум натижасида автомобил заводи ҳудудида ёнғин содир бўлди, бир ишчи ҳалок бўлди, 13 киши жароҳат олди.
Елабуга автомобил заводи саҳифасида хабар қилинганидек, у "Алабуга" махсус иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган бўлиб, нефт-газ ва қурилиш саноати учун машина ва ускуналар, турли мақсадлар учун транспорт воситалари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради.
Ўша куни эрта тонгда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Татаристонга ҳужумчи дронлардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилиш хавфи борлигини эълон қилди. Нижнекамск ва Қозон аеропортлари парвозлар учун вақтинча ёпилди. Республикада бундай тартиб кетма-кет учинчи кун жорий этилмоқда.