Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Татаристон Республикаси Раиси Навоий вилоятига ташриф буюрди

Татаристон Республикаси Раиси Навоий вилоятига ташриф буюрди

Бугун Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов Навоий вилоятига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди.

Дастлаб, Татаристон Республикаси делегацияси Навоий Эркин иқтисодий зонасидаги Саноатни ривожлантириш комплексида бўлиб, бу ерда Татаристон билан ҳамкорликда қад ростлаётган махсус саноат паркида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Рустам Миннихановга саноат паркида ташкил этилаётган лойиҳалар тақдимоти қилинди.

2023 йилнинг октябрида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Ҳудудлараро бизнес форумида Татаристоннинг "КИПМАСТЕР" АЖ компанияси билан Навоийда махсус саноат паркини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилганди. Мазкур саноат паркида умумий қиймати 251 млн. АҚШ доллари бўлган 19 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, дастлаб 140 млн. долларлик озиқ-овқат саноати учун қадоқлаш идишлари, жумладан алюминий банкалар ишлаб чиқариш лойиҳаси ташкил этилмоқда. Лойиҳа доирасида йилига 1,5 млрд. дона алюминий банкалар ишлаб чиқарилади ва бу йўналишда 200 та янги иш ўринлари яратилади.

Рустам Нургалиевич қурилиш жараёнидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, янги таклифларни ўрганиш мақсадида масъуллар билан фикр алмашди.

Делегациянинг Навоийга ташрифи "Тинчлик Плаза" меҳмонхонасида давом этиб, икки ҳудуд ўртасидаги савдо иқтисодий ва инвестицион масалалар атрофлича муҳокама этилди, истиқболли йўналишларда ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.

Татаристон Раиси шу куннинг ўзидаёқ Навоий халқаро аэропортидан жўнаб кетди.

Киритилди: 19:55 18.12.2024. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!