Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“ТАСС”: Истанбулда Россия-АҚШ музокараларининг навбатдаги босқичи бошланди

“ТАСС”: Истанбулда Россия-АҚШ музокараларининг навбатдаги босқичи бошланди

Музокаралар бир неча соат давом этади, аммо Россия ва Қўшма Штатлар делегацияларининг олдинги учрашувига қараганда қисқароқ бўлади, дея хабар бермоқда агентлик ўз манбаларига таяниб.

“ТАСС”нинг маълум қилишича, маслаҳатлашувларда Россия делегациясига мамлакатнинг Вашингтондаги элчиси Александр Дарчиев, Қўшма Штатлар делегациясига эса давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Сонат Коултер бошчилик қилмоқда.

Аввалроқ, Россия делегацияси АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун Истанбулга етиб боргани ва ди учрашув Россиянинг Бош консулхонасида бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 12:51 10.04.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!