Кўплаб фаластинликлар бу режани этник тозалаш ва мажбурий кўчиришнинг кенг қамровли ҳаракатининг бир қисми деб ҳисоблайдилар.
Кўпчилик Исроилнинг Ғазога бўлган ҳужумини тизимли равишда кенгайтириши нафақат ҲАМАС ва бошқа гуруҳларнинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилишга қаратилган ҳарбий тажовуз, балки Ғазони бутунлай яшаш учун яроқсиз ҳудудга айлантиришга қаратилган, деб ўйлайди
Ғазонинг жанубидаги Хон Юнус шаҳрида яшовчи бошқалар бизга ўз ерларини тарк этмасликларини, таслим бўлиш сўзи уларнинг луғатида йўқлигини айтишди
Улар ўз уйлари ва шаҳарларидан қувиб чиқарилгандан сўнг, хўрланишга ва Исроил ҳарбийларининг турли хил зулм ўтказишларига дуч келишларига ишонишади